Марказий банк матбуот хизмати маълум қилишича, бу қарор валюта биржасидаги савдо сессияси вақти 17:00 гача узайтирилиши муносабати билан қабул қилинган.
Қайд этилишича, савдо вақтининг узайтирилиши банкларга кун давомида валюта ликвидлигини самарали бошқариш, мижозлар тўловларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда хорижий валютадаги ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлаш имконини беради.
Шу муносабат билан Марказий банк сайтида 74 та хорижий валютанинг сўмга нисбатан расмий курси ҳар бир банк иш куни соат 17:30 да эълон қилинади. Ҳозирда мазкур маълумотлар соат 16:00 да чоп этиб келинмоқда.
Шунингдек, расмий валюта курслари архиви Марказий банк сайтидаги «Валюта курслари архиви» бўлимида жойлаштирилади.
Регуляторнинг таъкидлашича, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан курси Марказий банк томонидан белгиланмайди. У валюта биржаси ва биржадан ташқари банклараро валюта бозорида талаб ва таклиф асосида тузилган битимлар натижаларига кўра шаклланади.
Изоҳ