• 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 006 сўм
    -28.87
  • 13 765 сўм
    54.76
  • 150 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:36

Ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин

Ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистон ҳудудида мажбурий рўйхатдан ўтмасдан беш кунгача бўлиши мумкин.

105
0
Андижон вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон ва Қирғизистон 2006 йилда имзоланган фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги битимга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги протоколни имзолади.

Ҳужжатга кўра, икки давлат фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 15 сутка ичида қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларида вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади.

Эришилган келишув ҳақида Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам Чўлпонотада Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар якунлари бўйича маълум қилди.

"Биз чегара билан боғлиқ барча масалаларни тўлиқ ҳал қилдик, чегара ўтиш пунктлари сонини 15 тадан 30 тага етказдик ва икки давлат фуқароларининг ўзаро мамлакат ҳудудида бўлиш муддатини 15 кунгача узайтирдик", — деди Садир Жапаров музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакиллари олдида сўзлаган нутқида.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга кирганидан кейин беш иш куни ичида ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиши шарт.

Янги тартиб ҳар икки давлатда ички давлат процедуралари якунланганидан кейин кучга киради.

105
0

Изоҳ