• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:28

Тошкентда IT мутахассиси фирма ҳисобидан 1 млрд сўмдан ортиқ пулни ўғирлаганликда гумонланмоқда — видео

У корхона ҳисобидаги пулларни олдиндан тайёрлаб қўйилган бошқа ҳисоб рақамга ўтказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

91
0
Видеодан кадр

Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Тошкент шаҳрида жойлашган фирманинг ҳисоб рақамидан катта миқдордаги пул маблағлари ўғирлангани ҳақида ариза келиб тушган.

«Хавфсиз ва соғлом мамлакат» ойлиги доирасида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Миробод тумани киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан мазкур фирмада IT мутахассиси бўлиб ишлаган ва пул маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинаётган йигит қўлга олинди.

"Ишлаган корхонамдан пул маблағларини ўғирлаганман. Ҳамма пулларни шу иш учун тайёрлаб қўйилган ҳисоб рақамига ўтказганман. Айбимга иқрорман. Кечиришларингизни сўрайман ва бошқа бу ишни қайтармайман. Ҳозирда пуллар бошқа ҳисоб рақамида турибди. Яқин кунларда ҳамма пулларни корхона ҳисоб рақамига қайтаришга ваъда бераман", - деди гумонланувчи шахс

Тергов давомида аниқланишича, гумонланувчи фирибгарлик йўли билан корхона ҳисоб рақамидан 1 миллиард 43 миллион 108 минг сўм маблағни ўзлаштирган.

Гумонланувчи айбига иқрор бўлиб, пулларни бунинг учун олдиндан тайёрланган ҳисоб рақамига ўтказганини, ҳозирда маблағлар бошқа ҳисоб рақамида сақланаётганини ва яқин кунларда уларни корхона ҳисоб рақамига қайтаришга ваъда берганини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

91
0

Изоҳ