• 12 019 сўм
    -82.76
  • 13 690 сўм
    -122.1
  • 154 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 019 сўм
    -82.76
  • 13 690 сўм
    -122.1
  • 154 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Бугун, 16:14

Президент "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга янги раҳбар тайинлади

Шавкат Мирзиёев "Ҳудудий электр тармоқлари" компаниясининг собиқ раҳбари Асроржон Асқаровни соҳадаги жиддий камчиликлар учун ишдан бўшатди. Янги раҳбариятга биринчи кунданоқ ишга ёндашувни ўзгартириш топширилди.

142
0
Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бугун бўлиб ўтаётган йиғилишда президент Сурхондарё вилоятида буғ-газ электр станцияси қурилиши учун майдон танланишини ҳам танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, станцияни газ билан таъминлаш учун нотўғри танланган жой туфайли энди қўшимча 300 миллион доллар сарфлаш керак бўлади.

Бундан ташқари, лойиҳа ташаббускори билан тузилган шартнома шартлари пухта ўрганилмагани, бу эса қўшимча харажатлар юзага келиши хавфини юзага келтиргани қайд этилди. Мутасаддиларга шартнома шартларини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Ишдаги жиддий камчиликлар учун энергетика вазири ва "Ҳудудий электр тармоқлари" компанияси раҳбари Асроржон Асқаров лавозимидан озод этилди.

"Миллий электр тармоқлари," "Иссиқлик электр станциялари," "Трансгаз" ва "Ҳудудгаз" компаниялари раҳбарларига йил якунига қадар синов муддати белгиланди. Президент агар натижа бўлмаса, улар ҳам лавозимидан озод этилиши ҳақида огоҳлантирди.

Давлат раҳбари янги энергетика вазири Шерзод Ходжаев, "Ҳудудий электр тармоқлари" компаниясининг янги раҳбари Сардор Исоқулов ва Энергетика инспекциясининг янги бошлиғи Аҳад Исоқжонов бугундан ишга янгича ёндашувларни жорий этиши кераклигини таъкидлади.

"Ҳокимлар ҳам "бу энергетикларнинг иши" деб жим ўтиришга ҳаққи йўқ. Талаб қаттиқ бўлади," - деди давлат раҳбари.

142
0

Изоҳ