Ўзгидромет хабарига кўра, июль ойининг охирги ҳафтасида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +37...+40 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41...+42 даражагача бўлади. Бу июль ойининг охири учун бўлган иқлимий меъёрдан 2-3 даражага юқоридир.
Ушбу кунларда республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди.
Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан кундузги +38...+39 даража атрофида, кечаси 23-25 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Изоҳ