• 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 15:27

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" билан тузган амалдаги шартномаси 2031 йилгача узайтирилди

Англия ОАВларининг таъкидлашича, янги битим билан бирга Ҳусановнинг маоши ҳам яхшиланган.

61
0
Манчестер Сити

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Ўзбекистон МТЖ футболчиси Абдуқодир Ҳусанов билан амалдаги шартномасини 2031 йилгача узайтирди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди. Ҳусанов ўтган йили Франциянинг "Ланс" клубидан "Манчестер Сити" клубига трансфер қилинган эди.

У қисқа вақт ичида жамоанинг асосий таркибидан жой олиб, ишончли ўйини билан мураббийлар штаби эътиборини қозонди. Шу боис клуб унинг амалдаги 2029 йилгача мўлжалланган шартномасини яна икки йилга узайтиришга қарор қилди.

Англия ОАВларининг таъкидлашича, янги битим билан бирга Ҳусановнинг маоши ҳам яхшиланган. Клуб раҳбарияти ўзбекистонлик ҳимоячини жамоанинг узоқ муддатли лойиҳасида муҳим ўрин тутадиган футболчилардан бири сифатида кўрмоқда.

61
0

Изоҳ