• 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    53
  • 13 812 сўм
    70.13
  • 154 сўм
    0.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:43

Ипотека субсидияси учун аризалар қабул қилиш 27 июль куни бошланади

Ариза берувчилар ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши, кредит тарихи талабларга жавоб бериши ва ўз номида турар жойга эга бўлмаслиги лозим.

66
0
uznews.uz

Иқтисодий мақсадли кўрсаткичлар доирасида фойдаланилмай қолган субсидиялар ҳисобидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар 27 июль куни соат 15:00 дан қабул қилинади.

Субсидия олиш учун ариза берувчи ижтимоий баҳолаш натижаларига кўра камида 30 балл тўплаши, иштирокчи тижорат банкларидан камида биттасининг кредит талабларига мос келиши, шунингдек, ўзи ва турмуш ўртоғи номида республика ҳудудида турар жой мавжуд бўлмаслиги керак. Шу билан бирга, ўртача ойлик даромади белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши талаб этилади.

Аризалар Давлат хизматлари марказлари,my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.

Шунингдек, ариза топширишдан олдин OneID тизими орқали иштирокчи тижорат банкларига кредит тарихини текшириш учун рухсат берилган бўлиши ва кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши лозим. Акс ҳолда, ариза рад этилиши мумкин.

Ҳарбий тузилмалар ходимлари эса аризани бевосита Давлат хизматлари марказлари орқали топширишлари мумкин.

66
0

Изоҳ