• 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 987 сўм
    26.47
  • 13 692 сўм
    21.27
  • 152 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:33

Президент Тошкент - Нурафшон автомобиль йўлидаги янги йўл ўтказгични кўздан кечирди

Янги транспорт узели участканинг ўтказувчанлик қобилиятини суткасига 130 мингтагача ошириш ва Тошкент ва Нурафшон ўртасидаги қатнов вақтини 10-15 дақиқага қисқартириш имконини беради.

85
0
President.uz

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида А373 ва Тошкент катта ҳалқа йўли кесишмасида қурилган янги йўл ўтказгич билан танишди.

Қайд этилишича, ушбу иншоот транспорт оқимини самарали ташкил этиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, тирбандликларни камайтириш, шунингдек, Тошкент ва Нурафшон ўртасидаги йўл вақтини 10-15 дақиқага қисқартириш имконини беради.

Бектемир ва Ўртачирчиқ туманлари чегарасидаги 14,1 гектар майдонда амалга оширилган лойиҳанинг қиймати 240 миллиард сўмни ташкил этди.

Объект таркибида узунлиги 66 метр ва кенглиги 46 метр бўлган кўприк, узунлиги 450 метр бўлган автомобиль туннели, иккита бурилиш йўлаги, тўртта ер ости пиёдалар ўтиш жойи, шунингдек, 950 метрлик айланма йўл қурилган. Бундан ташқари, 9,5 км пиёдалар ва велосипед йўлаклари ётқизилди, 8 та жамоат транспорти бекати жиҳозланди, 240 та ташқи ёритиш устунлари ва 6 км йўл тўсиқлари ўрнатилди.

Янги объектнинг ишга туширилиши натижасида ушбу йўл участкасининг ўтказувчанлик қобилияти бир неча баробар ошиб, кунига 130 минг транспорт воситасига етади.

"Бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ўртасидаги транспорт қатновини янада яхшилашга, тирбандликларни камайтиришга ва аҳолининг ҳаракатланиши учун янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилади," - дейилади хабарда.

Президентга лойиҳанинг техник ечимлари, транспорт оқимини бошқариш имкониятлари, шунингдек, Тошкент - Нурафшон йўналишида тезюрар автобус қатнови (БРТ) тизимини жорий этиш режалари ҳақида маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, Нурафшон - Бектемир йўналиши бўйича тезюрар автобус ташувлари учун BRT тизимини жорий этиш бўйича лойиҳа концепцияси жорий йилнинг март ойида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланган эди.

85
0

Изоҳ