Президент раислигида ўтаётган йиғилишда иқтисодий барқарорликнинг муҳим омилларидан бири бўлган инфляция масаласи муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ҳудудлар жорий йилнинг январь-июнь ойларида инфляцияни 3 фоиздан оширмасликни мақсад қилган бўлса-да, бу кўрсаткичга фақат Самарқанд вилояти эришган.
Йиғилишда апрель-июнь ойларида гўшт нархи 6–8 фоизга ошгани таъкидланди. Шу боис импорт гўштни самолётда ташиш харажатларини қоплаш учун 300 миллиард сўм ажратилган. Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти тадбиркорлари самолёт орқали 1 300 тонна гўшт олиб келган, аммо бошқа ҳудудларда бу борада етарли ташаббус кўрсатилмаган.
Шу муносабат билан президент ҳокимлар ва мутасаддиларга ҳар бир вилоят бўйича гўшт балансини қайта кўриб чиқиш, қайси давлатдан ва қачон қанча миқдорда гўшт импорт қилиниши юзасидан аниқ режа ишлаб чиқиш вазифасини юклади.
Изоҳ