CNBC ва Statista версияси бўйича етакчи финтех компаниялари рўйхати финтех саноатининг энг нуфузли халқаро тадқиқотларидан биридир. Унинг мақсади технологиялар, инновациялар ва кенг кўламли рақамли ечимлар орқали молиявий хизматлар келажагини шакллантирадиган компанияларни ажратиб кўрсатиш ҳисобланади. Neobanking тоифаси янги авлод рақамли молиявий хизматларини — анъанавий филиаллар тармоғисиз, асосан онлайн форматда банк ва банк атрофи хизматларини кўрсатувчи компанияларни бирлаштиради.
Uzum нинг дунёнинг етакчи финтех компаниялари рўйхатига киритилиши миллионлаб фойдаланувчиларнинг компаниянинг рақамли молиявий ечимларига бўлган ишончи ортиб бораётганини акс эттиради. Ўзбекистон аҳолисининг тобора кўпроғи кундалик тўловлар, харидлар, шахсий молиясини бошқариш ва банк хизматларидан фойдаланиш учун рақамли сервисларни танламоқда.
«Биз учун ушбу эътироф, аввало, экотизим ёндашуви ҳақиқатдан ҳам миллионлаб одамларнинг одатларини ўзгартираётганини тасдиқлайди. Биз ноёб ва узлуксиз фойдаланувчи тажрибасини яратмоқдамиз: озиқ-овқатга буюртма беришдан тортиб, товар ва хизматлар учун тўлов қилишгача бўлган турли кундалик вазифаларни ҳал этишга мўлжалланган сервислар ягона экотизимга бирлаштирилган. Бу эса фойдаланувчига керакли ечимлардан осонгина фойдаланиш, бизга эса замонавий IT-ечимларни бутун мамлакат бўйлаб оммалаштириб, янги маҳсулотларни ривожлантириш имконини беради.
Шу сабабли Ўзбекистоннинг 6 миллиондан ортиқ аҳолиси Uzum Bank карталарини танлаб улгурди — чунки карта шунчаки тўлов воситаси бўлиб қолмай, экотизим билан кундалик мулоқотнинг табиий қисмига айланмоқда. Айнан технологиялар, қулайлик ва экотизим моделининг уйғунлиги бизга сервисларни тезкорлик билан кенгайтириш, уларнинг оммабоплигини ошириш ҳамда мамлакатнинг рақамли иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшиш имкониятини беради», – Uzum экотизими асосчиси ва бош директори Джасур Джумаев.
Тадқиқотни тузишда Statista комплекс баҳолаш методологиясидан фойдаланади. Бизнес ривожланишининг умумий кўрсаткичларидан ташқари, ҳар бир тоифа учун бозорнинг муайян сегменти хусусиятларини акс эттирувчи ихтисослаштирилган тармоқ KPI лари қўлланилади. Бундай ёндашув компанияларни уларнинг йўналиши учун энг муҳим кўрсаткичлар бўйича таққослаш ва нафақат бизнес кўламини, балки самарадорлик, ривожланиш динамикаси ва рақамли етуклик даражасини баҳолаш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ