18 июлдан бошлаб Тошкент — Бекобод — Тошкент йўналишидаги №7050/7049 шаҳарлараро қатновда янги замонавий электропоезд йўлга қўйилади. Поезд кондиционерлар, USB-қувватлаш улагичлари, замонавий ўриндиқлар, видеокузатув ва аудиоахборот тизимлари билан жиҳозланган.
Шунингдек, таркибда имконияти чекланган йўловчилар учун махсус кўтариш қурилмалари ва алоҳида жойлар ҳам мавжуд.
Чипта нархи катталар учун 15 минг сўм, болалар учун эса 9 минг сўм этиб белгиланган. Чипталарни темир йўл кассалари ҳамда электрон платформа орқали харид қилиш мумкин.
Изоҳ