• 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:10

Президент электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига келди — фото

Президент Шавкат Мирзиёев илк бор янги тезкор электропоездда Тошкентдан Бекободга йўл олди. Янги йўналиш йилига 300 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда.

243
0
prezident.uz

Бекобод вокзалида президентга пойтахт ва мазкур шаҳарни боғловчи йўналишда амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 192 километрлик “Тошкент – Бекобод” темир йўл қатнови кунига қарийб минг нафар, йилига эса 300 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган. Эндиликда унда олти вагондан иборат, 586 нафар йўловчига мўлжалланган электропоезд соатига 120 километргача тезликда ҳаракатланади.

Электропоездда йўловчилар учун барча зарур шароитлар яратилган. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кўтаргичлар ўрнатилган. Вагонлар кондиционер ва иситиш тизимлари, юмшоқ ўриндиқлар, USB қувватлаш нуқталари ҳамда Wi-Fi тармоғи билан жиҳозланган. Шунингдек, видеокузатув тизимлари, электрон ахборот таблолари ва велосипедлар учун махсус жойлар мавжуд.

Тезкор электропоезднинг қатновга қўйилиши автомобиль йўлларидаги транспорт юкламасини камайтириш ва экологик тоза транспорт улушини оширишга хизмат қилади.

Президент темир йўл инфратузилмасини янада ривожлантириш, йўловчилар учун шароитларни яхшилаш, тармоқларни электрлаштириш ва темир йўлларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

243
0

Изоҳ