1 сентябрга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Марказий банк ҳамда бошқа идоралар билан биргаликда кредит маҳсулотлари рекламасига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга кўра, жисмоний шахслар учун мўлжалланган кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш ва кредитга сотиш рекламаларида қуйидаги маълумотлар мажбурий тарзда кўрсатилиши лозим:
— товар (иш ёки хизмат)нинг жорий нархига нисбатан истеъмолчи қўшимча қанча маблағ тўлаши;
— товар (иш ёки хизмат)нинг якуний қиймати.
Бундан ташқари, молиявий хизматлар рекламасида шартнома тузиш вақтида аниқ белгилаб бўлмайдиган келгуси даромадлар бўйича кафолат ёки ваъдаларни келтириш тақиқланади.
Шунингдек, микрозайм шартномаларининг биринчи саҳифасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган матнли огоҳлантиришни жойлаштириш, шунингдек, реклама материалларида ҳам эҳтимолий салбий оқибатлар ҳақида огоҳлантиришларни мажбурий тарзда киритиш вазифаси белгиланди.
Изоҳ