Йўловчилар ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, аномал иссиқлик даврида темир йўл инфратузилмасининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида айрим йўналишларда поездлар ҳаракати тезлигига вақтинча чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда "Temiryo'lekspress" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаракат тезлиги чеклангани сабабли айрим поездлар белгиланган манзилга жадвалда кўрсатилган вақтдан кечроқ етиб келиши мумкин.
Компания йўловчиларни юзага келиши мумкин бўлган кечикишларга тушуниш билан ёндашишга чақирди ва вақтинчалик чекловлар биринчи навбатда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун жорий этилишини таъкидлади.
Изоҳ