Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Янгишаҳар кўчасида ҳудуд инфратузилмасини тубдан янгилаш ва пойтахтнинг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида бу ерда кечаю кундуз — 24/7 режимида фаолият юритадиган замонавий туризм кўчаси ташкил этилади.
Лойиҳага мувофиқ, Янгишаҳар кўчасида сутка давомида ишлайдиган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. Шунингдек, замонавий шаҳарсозлик стандартлари асосида пиёдалар ва сайёҳлар учун қулай ҳамда хавфсиз муҳит яратилади.
Таъкидланишича, ушбу ташаббус туманнинг туристик жозибадорлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва маҳаллий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ҳозирда кўчада кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Лойиҳа тўлиқ якунлангач, Янгишаҳар кўчаси Тошкентнинг энг замонавий, гавжум ва сайёҳлар учун жозибали масканларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Изоҳ