• 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:19

Тошкент метросига яна 3 та ҳаракат таркиби олиб келинди

Замонавий тўрт вагонли ҳаракат таркиби совитиш, қиш мавсумида эса иситиш тизими билан жиҳозланган.

219
0
Тошкент Метрополитени

Тошкент метрополитенига яна 3 та замонавий тўрт вагонли ҳаракат таркиби олиб келинди. Бу ҳақда Метрополитен матбуот хизмати хабар қилди. 

Мазкур поездлар ёзнинг иссиқ кунларида самарали совитиш, қиш мавсумида эса иситиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, йўловчилар учун янада қулай ва шинам сафар шароитини таъминлайди.

Янги ҳаракат таркибларининг фойдаланишга топширилиши поездлар ҳаракати интервалини янада қисқартириш, йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш ҳамда эксплуатация муддати узоқ бўлган эски турдаги ҳаракат таркибларини босқичма-босқич замонавий поездлар билан алмаштириш имконини яратади.

Маълумот учун, жорий йил якунига қадар Тошкент метрополитенига яна 11 та замонавий ҳаракат таркибини олиб келиш режалаштирилган. Ушбу метро поездларини босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши метрополитен инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўловчиларга янада қулай транспорт хизматларини тақдим этишга хизмат қилади.

219
0

Изоҳ