• 12 093 сўм
    4.37
  • 13 867 сўм
    65.45
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 093 сўм
    4.37
  • 13 867 сўм
    65.45
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:30

Энди реклама қўнғироқлари ва SMS фақат фуқаро розилиги билан юборилади

2026 йил 1 ноябрдан бошлаб фуқароларнинг розилигисиз реклама юбориш тақиқланади, тунги вақтда эса бундай қўнғироқ ва хабарлар умуман тарқатилмайди.

207
0
AI

"Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:

— мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;

— мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;

— реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18:00 дан 09:00 гача тарқатиш тақиқланади;

— мобиль алоқа операторларига ўзлари томонидан тарқатиладиган реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини абонент сўровига кўра тўлиқ ёки қисман блоклаш мажбурияти юклатилади;

— мазкур белгиланган талабларга риоя этмаслик реклама ҳамда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади.

207
0

Изоҳ