Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Манфред Хутерер мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.
Ташқи ишлар вазири Манфред Хутерер билан хайрлашув учрашувини ўтказиб, унинг Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.
«Унинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида олий даражадаги учрашувлар муваффақиятли ташкил этилди, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин мулоқот мустаҳкамланди, кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди», — дейилади Бахтиёр Саидов хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Манфред Хутерер 2024 йил июль ойидан буён Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ