• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 14 июл 13:44

Қорақалпоғистон ва Хоразмдан кейин Навоийда ҳам давлат боғчалари ёпилади

Об-ҳаво шароити туфайли 14-17 июль кунлари вилоятнинг айрим ҳудудларида мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўхтатилади.

236
0
Иллюстрация

Навоий вилоятининг бир қатор туманларида 14-17 июль кунлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимларнинг фармойишларига кўра, Учқудуқ ва Нурота туманларида, шунингдек, Томди ва Конимех туманларидаги айрим давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар боғчалари вақтинча ёпилади.

Бошқарманинг қайд этишича, қарор ҳаво ҳароратининг +44...+45 даражагача кўтарилиши кутилаётгани муносабати билан қабул қилинган ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган.

Давлат боғчаларининг фаолияти 20 июлдан тикланади.

Навоий вилоятининг қолган туманларида болалар боғчаларининг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги ва зарур шарт-шароитлар мавжудлиги юзасидан текшириш давом этмоқда. Текширув якунлари бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жазирама иссиқ туфайли давлат боғчалари вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.

236
0

Изоҳ