• 12 093 сўм
    16.89
  • 13 825 сўм
    24.14
  • 157 сўм
    -0.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 093 сўм
    16.89
  • 13 825 сўм
    24.14
  • 157 сўм
    -0.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:53

Тарас Шевченко кўчасини туристик масканга айлантириш ишлари 3-босқичга ўтди

Ишлар Тарас Шевченко ва Фидокор кўчалари кесишмасидан Тарас Шевченко ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасигача бўлган қарийб 400 метрлик ҳудудни қамраб олган.

68
0
Миробод тумани ҳокимлиги

Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасини замонавий туристик ҳудудга айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари лойиҳасининг 3-босқич қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, ишлар Тарас Шевченко ва Фидокор кўчалари кесишмасидан Тарас Шевченко ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасигача бўлган қарийб 400 метрлик ҳудудни қамраб олган.

Ҳозирда белгиланган режа асосида:

— демонтаж ишлари олиб борилмоқда;
  бетонлаш ишларини бошлаш учун тайёргарлик жараёнлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари учун янги имкониятлар яратилади, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланади, янги иш ўринлари ташкил этилади ҳамда пойтахтнинг туристик салоҳияти янада ошади.
Қурилиш-таъмирлаш ишларини жорий йил якунига қадар якунлаш режалаштирилган.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 395-сонли қарори ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорлари ижроси доирасида 2024 йилда Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасини замонавий туристик ҳудудга айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишларига старт берилган эди.

Лойиҳа доирасида Тарас Шевченко кўчасида 24/7 режимида фаолият юритувчи гастрономик ва кўнгилочар ҳудуд барпо этиш, аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун замонавий инфратузилма ҳамда қулай муҳит яратиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

68
0

Изоҳ