• 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Бугун, 10:50

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +46 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

173
0
uznews.uz

Жорий ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида жазирама янада кучайиб, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +46 даражагача етади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Синоптикларга кўра, душанба куни мамлакат бўйлаб ҳаво асосан қуруқ ва иссиқ бўлади. Куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийсининг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати республика ҳудудининг катта қисмида +38...+41 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +42...+44 даражагача етади.

Иш ҳафтасининг қолган кунларида эса иссиқ янада кучайиб, кундузи ҳаво ҳарорати +41...+43 даражага, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида +44...+46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Тунлари ҳам иссиқ бўлиб, ҳаво ҳарорати +23...+28 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида +28...+33 даража атрофида бўлади.

Шамол тезлиги секундига 7–12 метрни ташкил этади, айрим жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

13–14 июль кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Шунингдек, 13 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор.

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида кам булутли ҳаво сақланади. Душанба ва сешанба кунлари кундузи ҳаво +38...+40 даража, 15–17 июль кунлари эса +40...+43 даражагача исийди. Тунги ҳарорат +25...+28 даража атрофида бўлади.

173
0

Изоҳ