Жорий йилнинг 1 июль куни тахминан соат 06:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 6 ёшли бола ҳалок бўлди.
Кузатув камераси ёзувларидан кўриниб турибдики, бола тўхтаб турган Cobalt машинасининг орқасидан югуриб чиққан ва Tracker ҳайдовчиси уни аввал олдинги, кейин эса орқа ғилдираги билан босиб кетган.
Бола олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ