Қайд этилишича, энг иссиқ кунларда республика ҳудудининг асосий қисмида ҳаво ҳарорати +41...+43 даражагача кўтарилади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса ҳарорат +44...+46 даражагача етиши кутилмоқда.
Шунингдек, айрим жойларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
«Ўзгидромет» аҳолидан ушбу даврда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни, имконият бўлса куннинг энг иссиқ соатларида очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликни тавсия қилди.
Изоҳ