• 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:09

Тошкентда Франция бизнеси иштирокидаги янги лойиҳалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳрида Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

41
0
t.me/SShMirziyoyeva

Франция делегацияси халқаро MEDEF International ташкилоти ҳузуридаги Ўзбекистон—Франция ишбилармонлар кенгаши раиси ҳамда Orano компанияси директорлар кенгаши раиси Клод Имовен бошчилигида Тошкентга ташриф буюрди.

Учрашув чоғида энергетика, таълим, сув таъминоти, транспорт ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

«Биз энергетика, таълим, сув таъминоти, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз», — деди Саида Мирзиёева.

MEDEF International маълумотига кўра, мазкур бизнес-миссия Франция компаниялари учун Ўзбекистондаги имкониятлар кенгайиб бораётган даврга тўғри келмоқда. Ташкилот вакиллари инфратузилма ва давлат хизматлари, энергетика ва энергия самарадорлиги, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат, туризм ҳамда саноат соҳаларини энг истиқболли йўналишлар сифатида баҳолаган.

Ташриф доирасида делегация аъзолари республика ва ҳудудий даражадаги давлат органлари вакиллари билан учрашиб, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, уларни молиялаштириш механизмлари ҳамда мамлакатдаги ишбилармонлик ва инвестиция муҳитидаги сўнгги ўзгаришлар билан танишди.

Саида Мирзиёева мазкур мулоқот яқинда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан бўлиб ўтган музокараларнинг мантиқий давоми бўлганини таъкидлади.

41
0

Изоҳ