• 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Бугун, 13:12

Сардор Умурзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди

Бунга қадар у Президентнинг стратегик ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган эди. Давлат раҳбарининг тегишли фармони билан мазкур лавозим тугатилди.

113
0
gov.kg

Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли фармони имзоланди.

Сардор Умурзаков бунга қадар, 2025 йил июль ойидан буён Президентнинг стратегик ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Давлат раҳбарининг яна бир фармонига мувофиқ, мазкур лавозим тугатилди.

Шунингдек, Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи Абдулла Абдуқодиров бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

113
0

Изоҳ