• 12 021 сўм
    -20.73
  • 13 734 сўм
    -10.44
  • 158 сўм
    2.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 021 сўм
    -20.73
  • 13 734 сўм
    -10.44
  • 158 сўм
    2.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 19:20

Қозоғистон қўшни давлатлардан келувчи транспорт воситалари киришига чеклов жорий қилди

Чеклов ёнилғини ноқонуний олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш ва нефть маҳсулотлари ички истеъмоли мувозанатини сақлаш мақсадида жорий этилди.

52
0
kapital.kz

Қозоғистон қўшни давлатлардан келувчи енгил ва юк транспорт воситаларининг давлат чегарасини кесиб ўтиш частотасига чеклов киритди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматида бўлиб ўтган брифингда энергетика вице-вазири Қайирхон Тутқишбаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, амалдаги буйруққа мувофиқ, ёнилғи қуйиш мақсадида Қозоғистон ҳудудига бир мартадан ортиқ кириш тақиқланган.

«Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудига бир мартадан кўп киришни тақиқловчи буйруқ амал қилмоқда. Бу барча чегара ҳудудларига тааллуқли», — деди Қайирхон Тутқишбаев.

Мазкур чора ёнилғини ноқонуний олиб чиқиб кетишга қарши курашиш ҳамда нефть маҳсулотлари ички истеъмоли мувозанатини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Айниқса, ёқилғи-мойлаш материалларини ноқонуний ташиш учун фойдаланиладиган қўшимча ёнилғи баклари ўрнатилган автомобилларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қозоғистон ҳукумати маълумотларига кўра, йил бошидан буён автомобиль ўтказиш пунктларида умумий ҳажми 40 минг литрдан ортиқ нефть маҳсулотларини олиб чиқишга бўлган 593 та уринишнинг олди олинган. Сўнгги икки сутка ичида эса чегарачилар қўшимча ёнилғи баклари ва канистрларда 3 тоннадан ортиқ ёқилғи-мойлаш материалларини олиб чиқишга қаратилган яна 61 та уринишни бартараф этган.

Ҳукумат шунингдек, мамлакат нефтьни қайта ишлаш заводлари одатий тартибда ишлаётгани, бензин, дизель ҳамда авиация ёнилғиси захиралари ички талабни тўлиқ таъминлаш учун етарли эканини билдирди.

Энергетика вазири Ерлан Аккенженовнинг таъкидлашича, ёқилғи-мойлаш материалларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан боғлиқ вазият ҳукуматнинг доимий назоратида турибди.

52
0

Изоҳ