• 12 042 сўм
    68.15
  • 13 745 сўм
    44.26
  • 155 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 042 сўм
    68.15
  • 13 745 сўм
    44.26
  • 155 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Технологиялар Бугун, 15:35

Хорижий IТ-мутахассислар Ўзбекистонда масофадан туриб бизнес очишлари мумкин бўлади

Президентга Talent Hub дастурини ишга тушириш, IT Park резидентлари учун солиқ имтиёзларини узайтириш ва ИТ-хизматлар экспортчиларини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

73
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев телекоммуникация соҳасида стартап экотизимини ривожлантириш ва бизнес муҳитини яхшилашга оид тақдимот билан танишди.

Тақдимотда IТ-хизматлар экспорти ва стартап экотизимини ривожлантириш режалари ҳам кўриб чиқилди. 2030 йилгача IT-хизматлар экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш, 5 мингта фаолият юритаётган стартапларни яратиш ва 2 миллиард долларлик инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.

"StartupBlink" халқаро рейтингида Ўзбекистон 31 поғонага кўтарилиб, дунёдаги энг тез ривожланаётган стартап экотизими сифатида эътироф этилгани, Тошкент Марказий Осиё шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллагани, Самарқанд ва Фарғона илк бор дунёнинг ТОП-1000 стартап шаҳарлари қаторига киргани таъкидланди.

Соҳани янада ривожлантириш мақсадида хорижий мутахассислар ва инвесторларга корхонани масофадан рўйхатдан ўтказиш, банк ҳисобварағи очиш ва халқаро банк картасини расмийлаштириш имконини берувчи Talent Hub дастурини ишга тушириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, IT-Park резидент компаниялари ходимлари учун солиқ имтиёзларини 2040 йилгача узайтириш, шунингдек, IT Visa ва Zero Risk дастурларини кенгайтириш таклиф этилди.

Шунингдек, IT-хизматларни экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмлари, жумладан, иш ҳақи ва хорижий буюртмачилар ва мутахассисларни кўчириш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаш, шунингдек, халқаро сертификат олиш харажатларини компенсация қилиш назарда тутилмоқда.

73
0

Изоҳ