• 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:44

Навоийда 34,8 млрд сўмлик "кешбэк" маблағларини ноқонуний ўзлаштирилди

13 та МЧЖнинг масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 4,5 трлн сўмлик маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган.

96
0
uznews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда йирик миқдордаги маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолати фош этилди. 

Аниқланишича, 13 та МЧЖнинг масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 4,5 триллион сўмлик маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган.

Шунингдек, улар гўёки савдодан тушган тушумларни назорат-касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга маҳсулот сотилгани ҳақида харид чекларини расмийлаштирган. Бунинг оқибатида 105 минг 524 нафар фуқарога «Soliq Mobile» иловаси орқали 34,8 миллиард сўм «кешбэк» ҳисобланиб, ушбу маблағлар ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

96
0

Изоҳ