• 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:41

Ўзбекистон ва Грузия стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди.

52
0
prezident.uz

Президент Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди.

Шунингдек, делегациялар раҳбарлари иштирокида қуйидаги икки томонлама ҳужжатлар алмашилди:

  • Божхона ишларида ҳамкорлик ва маъмурий ёрдам тўғрисидаги битим;
  • Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • Касбий ва олий таълим, фан ҳамда инновациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
  • 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро ҳамкорлик дастури;
  • 2027–2030 йилларга мўлжалланган икки мамлакат Маданият вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
  • Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Грузия Молия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
  • E-Permit электрон рухсатномалар алмашинуви ахборот тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
  • Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
  • Соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
  • Радиациядан ҳимоя қилиш ва ядровий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашиш тўғрисидаги меморандум;
  • Меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
  • Туризм соҳасида ҳамкорлик меморандуми.

Ташриф доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Грузия Адлия вазирлиги Мажбурий ижро бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчихонасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

52
0

Изоҳ