• 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:09

Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Президентга Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун «Олтин мўйна» ордени топширилди.

79
0
prezident.uz

Тбилиси шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Грузиянинг олий давлат мукофоти — «Олтин мўйна» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ушбу юксак мукофотни Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштиришга қўшган беқиёс ҳиссаси учун давлат раҳбарига топширди.

Ўзбекистон Президенти Грузия Президенти Михаил Кавелашвилига, Бош вазир Ираклий Кобахидзега ҳамда парламент раиси Шалва Папуашвилига юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, дўст Грузия халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Шунингдек, давлат раҳбари Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига эсдалик ёзувини қолдирди.

«Олтин мўйна» ордени 1998 йилда таъсис этилган бўлиб, Грузиянинг энг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади. У хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, грузин маданияти, илми ва санъатини тарғиб қилиш йўлидаги алоҳида хизматлари учун берилади.

Орден номи қадимги юнон мифологиясидаги Олтин мўйна ва ҳозирги Грузия ҳудудида жойлашган тарихий Колхида ўлкаси ҳақидаги афсона билан боғлиқ.

79
0

Изоҳ