2026 йил 27 июнь куни соат 14:50 ларда “112” тизими орқали 2009 йилда туғилган фуқаро Когон тумани “Сорғун” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шоҳруд каналида чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур ҳодиса кенглиги 18–20 метр, чуқурлиги 7–8 метрни ташкил этувчи Шоҳруд каналида содир бўлган.
Фуқарони қидириб топиш мақсадида Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари ҳамда маҳаллий фуқаролар томонидан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида фуқаронинг жасади 2026 йил 28 июнь куни соат 16:40 ларда топилиб, сувдан олиб чиқилган.
Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ