• 12 024 сўм
    7.36
  • 13 643 сўм
    -69.76
  • 160 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    7.36
  • 13 643 сўм
    -69.76
  • 160 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:38

Тошкентда илк «спорт бекати» пайдо бўлди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида пойтахтдаги илк «спорт бекати» ташкил этилди. Энди мазкур жамоат транспорти бекатида йўловчилар автобус кутиш билан бирга жисмоний машқлар ҳам бажариш имкониятига эга бўлади.

211
0
Toshkent shahar YHTEM

Мазкур транспорт тугуни орқали 12 та автобус йўналиши ўтади. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташаббуси билан бекат ҳудудига воркаут зонаси ўрнатилиб, қисқа муддатли жисмоний фаоллик учун мўлжалланган спорт элементлари жойлаштирилди.

Ташкилот маълумотига кўра, энди аҳоли автобус кутиш жараёнида бадантарбия қилиши, оддий машқлар ёки турникда тортилиш каби машғулотларни бажариши мумкин. Бу эса жисмоний фаолликни кундалик ҳаёт тарзига — ишга, ўқишга ёки уйга қайтиш йўлида табиий равишда интеграция қилиш имконини беради.

Бундай ташаббуслар аввалроқ дунёнинг қатор шаҳарларида ҳам амалга оширилган. Жумладан, Сеул, Пекин, Сингапур, Париж, Богота ва Кали шаҳарларидаги автобус бекатлари турниклар, зинапоялар ва бошқа спорт иншоотлари билан жиҳозланган. Лойиҳаларнинг асосий мақсади ҳаракат ва жисмоний фаолликни одамларнинг кундалик турмушининг ажралмас қисмига айлантиришдан иборат.

Келгусида бундай объектларни шаҳарнинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудларида, йўловчилар оқими юқори бўлган бекатларда ҳамда кутиш ва жисмоний фаоллик зоналарини хавфсиз ажратиш учун етарли майдон мавжуд жойларда босқичма-босқич ўрнатиш режалаштирилмоқда.

211
0

Изоҳ