Ижтимоий тармоқларда Асака туманидаги мактаб ўқувчилари “Андижон полкаси” тадбиридан қайтаётган вақтда ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИББ ЙҲХХ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 июнь куни соат 12:30 ларда Асака тумани "Дастурхончи" МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Т.Х. ўзига тегишли бўлган бошқарувидаги Damas’да чорраҳадан чап томонга қайрилаётган вақтида, қарама-қарши йўналишда ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган "Зил-138" русумли юк автомобилини ўтказиб юбормасдан тўқнашган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида Damas автомобилида бўлган йўловчи 2011 йилда туғилган Н.Ф. олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган барча тиббий муолажаларга қарамасдан, у вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ