• 12 014 сўм
    -10.88
  • 13 650 сўм
    6.88
  • 160 сўм
    -0.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -10.88
  • 13 650 сўм
    6.88
  • 160 сўм
    -0.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:39

Ўзбекистонда қарийб 3 тонна гиёҳванд модда ёқиб йўқ қилинди

Энг кўп йўқ қилинган моддалар — бир тоннадан ортиқ гашиш ва опий, шунингдек, ўнлаб килограмм альфа-PVP, героин ва мефедрон бўлди.

82
0
ДХХ

Бугун, 26 июнь — Халқаро гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш куни муносабати билан анъанага мувофиқ мусодара қилинган гиёҳванд моддалар йўқ қилинди.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига кўра, жами 2 тонна 963 килограмм гиёҳванд моддалар ёқиб йўқ қилинган. Жумладан:

  • 78 кг 368 г героин;
  • 426 кг 351 г опий;
  • 646 кг 639 г гашиш;
  • 61 кг 954 г мефедрон;
  • 131 кг 370 г альфа-PVP (α-PVP);
  • 69 кг 255 г прегабалин ҳамда бошқа турдаги моддалар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили шу кунда 2 тонна 135 кг 188 г гиёҳванд модда йўқ қилинган эди.

82
0

Изоҳ