• 11 990 сўм
    -68.19
  • 13 738 сўм
    -80.54
  • 162 сўм
    -1.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 990 сўм
    -68.19
  • 13 738 сўм
    -80.54
  • 162 сўм
    -1.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 22:37

Шавкат Мирзиёев Қатардаги портлаш қурбонлари муносабати билан таъзия билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Рас-Лаффан саноат ҳудудидаги газни қайта ишлаш мажмуасида юз берган кучли портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳамда жабрланганлар муносабати билан таъзия йўллади.

82
0
apa.az

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга тезроқ соғайиб кетиш тилагини изҳор этди.

Фожиа 21 июнь куни кечқурун содир бўлган. Рас-Лаффан саноат зонасидаги суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш заводида портлаш юз бериши оқибатида камида 13 нафар киши ҳалок бўлган, 66 нафар инсон турли даражада жароҳат олган.

Саноат мажмуаси эгаси бўлган QatarEnergy маълум қилишича, портлаш ва ёнғин Barzan газни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқаришни ишга тушириш жараёнида юз берган техник носозлик оқибатида келиб чиққан.

82
0

Изоҳ