• 12 058 сўм
    -27.11
  • 13 819 сўм
    -51.62
  • 164 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 058 сўм
    -27.11
  • 13 819 сўм
    -51.62
  • 164 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:10

Ҳусанов ЖЧнинг энг тезкор ўйинчилари учлигига кирди

Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жаҳон чемпионатининг биринчи тури якунлари бўйича энг яхши тезлик натижаларидан бирини кўрсатди.

136
0
АФУ

BBC Sport’нинг ФИФА жисмоний треккингига таяниб хабар беришича, биринчи турдан сўнг Ҳусанов 36,5 км/соат тезликка эришган. Худди шундай кўрсаткич Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холандда ҳам қайд этилган.

Энг яхши натижани Австралия терма жамоаси ҳимоячиси Жордан Босс кўрсатди - 36,7 км/соат. Ҳусанов ва Холанд бошланғич турдан сўнг ўйинчилар орасида максимал тезлик бўйича иккинчи ўринни бўлишди.

Биринчи турдан кейин 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг энг тезкор 10 нафар ўйинчиси:
Жордан Бос, Австралия - 36,7 км/соат;
Эрлинг Холланд, Норвегия - 36,5 км/соат;
Абдуқодир Ҳусанов, Ўзбекистон - 36,5 км/соат;
Муҳаммад Туре, Австралия - 35,8 км/соат;
Раян Гравенберх, Нидерландия - 35,6 км/соат;
Алан Минда, Эквадор - 35,5 км/соат;
Сон Хён Мин, Жанубий Корея - 35,2 км/соат;
Жед Спенс, Англия - 35,2 км/соат;
Килиан Мбаппе, Франция - 35,1 км/соат;
Педро Нето, Португалия — 34,8 км/соат.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси К гуруҳининг биринчи турида Колумбияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Терма жамоанинг ягона голини Аббосбек Файзуллаев киритди.

Иккинчи турда Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув эртага, 23 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00
да бўлиб ўтади.

136
0

Изоҳ