• 12 086 сўм
    33.51
  • 13 871 сўм
    -114.6
  • 165 сўм
    -0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 086 сўм
    33.51
  • 13 871 сўм
    -114.6
  • 165 сўм
    -0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:56

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилади

Синоптиклар Ўзбекистон аҳолисини келаётган дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

176
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланиши ҳисобига, маҳалли хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Марказий ва шарқий вилоятларда ҳаво ҳарорати 31-34 даража атрофида, жанубда 37-40 даражагача бўлади – бу июнь ойининг иккинчи ярми учун иқлим меъёрлари атрофидадир.

Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ва чўл зонасида ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни ҳаво 39-42 даражагача исийди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда 19-21 июнь кунлари куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 31-34 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.

176
0

Изоҳ