• 12 086 сўм
    33.51
  • 13 871 сўм
    -114.6
  • 165 сўм
    -0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 086 сўм
    33.51
  • 13 871 сўм
    -114.6
  • 165 сўм
    -0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:18

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувни минтақавий барқарорлик сари қадам деб баҳолади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганини олқишлади ва бу келишувни кескинликни камайтириш ҳамда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам сифатида баҳолади.

69
0
uznews.uz

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, ушбу келишув халқаро муносабатлардаги мураккаб вазиятда икки давлат раҳбариятининг сиёсий иродаси ва узоқни кўзлаган ёндашуви натижасида амалга ошган.

Шунингдек, ҳужжатда бу келишув халқаро ҳамжамият кутган тинч йўл билан ечим топиш жараёнига асос яратади, деб таъкидланган.

Ўзбекистон ушбу жараёнда муҳим роль ўйнаган Пакистон ва Қатарни алоҳида қайд этиб, Туркия, Саудия Арабистони, Миср ва бошқа минтақавий ҳамкорларнинг музокаралар учун шароит яратишга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Ташқи ишлар вазирлиги томонлар ўртасида конструктив мулоқот давом этиши ва эришилган келишувлар самарали амалга оширилишига умид билдирди.

69
0

Изоҳ