• 11 980 сўм
    -1.98
  • 13 905 сўм
    25.26
  • 165 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -1.98
  • 13 905 сўм
    25.26
  • 165 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:11

Ўзбекистон ва АҚШнинг DFC ташкилоти йирик инвестиция лойиҳалари учун платформа яратади

Ўзбекистон ва АҚШ молиявий институтлари ўртасида стратегик инвестицияларни амалга оширишга қаратилган янги ҳамкорлик платформаси ташкил этилади.

134
0
prezident.uz

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Эксимбанки раҳбари Джон Йованович ва U.S. International Development Finance Corporation ижроия директори Бэн Блэк билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистондаги стратегик инфратузилма, энергетика, соғлиқни сақлаш, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва критик минераллар соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, Эксимбанк билан ҳамкорликда энергетика соҳасини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни тезлаштиришга келишилди. Шунингдек, экспорт кредитлаш механизмлари орқали маҳаллий бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

DFC томонидан таклиф этилган инвестиция платформаси соғлиқни сақлаш, энергетика ва инфратузилмани ривожлантириш каби йўналишлардаги лойиҳаларни молиялаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Тошкентда янги халқаро аэропорт қурилиши, Фарғона вилоятида замонавий тиббиёт маркази барпо этиш, рақамли банк ишга тушириш, дата-марказлар ва “қуруқ портлар”ни қуриш каби йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий босқичга ўтиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув якунларига кўра, муҳокама қилинган инвестиция ва технологик лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшма “йўл харитаси” қабул қилишга келишиб олинди.

134
0

Изоҳ