• 12 052 сўм
    39.93
  • 13 985 сўм
    49.94
  • 165 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    39.93
  • 13 985 сўм
    49.94
  • 165 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 22:06

Uzbekistan Airports Тошкентда янги аэропорт қурилиши бўйича давлат-хусусий шериклик битимини имзолади

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида пойтахтда янги халқаро аэропортни қуриш ва кейинчалик бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тўғрисидаги битим имзоланди.

47
0
uznews.uz

Ҳужжат Uzbekistan Airports ҳамда Саудия Арабистонининг Vision Invest компанияси бошчилигидаги халқаро консорциум ўртасида тузилди. Консорциум таркибига Япониянинг Sojitz Corporation ва Жанубий Кореянинг Incheon International Airport Corporation ҳам киради.

Қайд этилишича, янги аэропорт йўловчи ва юк ташиш ҳажмининг келгуси ўн йилликлардаги ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондиришга қодир замонавий авиация хаби бўлади. Шунингдек, лойиҳа аэропорт инфратузилмасини бошқариш бўйича етакчи халқаро операторлар тажрибасини жалб қилиш имконини беради.

Аввал хабар қилинганидек, янги аэропорт Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани ва Қуйичирчиқ тумани ҳудудларида, 1310 гектар майдонда барпо этилади.

Лойиҳанинг биринчи босқичида ҳар бири 4 километр узунликдаги иккита учиш-қўниш йўлаги, 208 минг квадрат метрли йўловчи терминали, 98 та ҳаво кемаси тураргоҳи, ёқилғи қуйиш мажмуаси ҳамда замонавий авиаҳаракатни бошқариш минорасини қуриш режалаштирилган.

Битим шартларига кўра, хусусий шерик сифатида консорциум йўловчи терминали ва вокзалолди майдонини қуриш ҳамда эксплуатация қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Давлат шериги эса аэродром мажмуасини қуриш ва бошқариш учун масъул бўлади.

2030 йил охирида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган аэропорт йилига 20 миллион нафар йўловчи ва 300 минг тонна юкка хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Жорий йил июнь ойида муҳандислик тармоқларини кўчириш, ҳудудни тайёрлаш ишларини якунлаш ва қурилиш ишларини босқичма-босқич бошлаш режалаштирилган.

Компания маълумотига кўра, янги Тошкент халқаро аэропорти мамлакатнинг шаклланаётган транспорт ва логистика тизимининг муҳим бўғинига айланиб, халқаро авиақатновлар, савдо ва туризм ривожига хизмат қилади ҳамда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги йирик авиация хаби сифатидаги ўрнини мустаҳкамлайди.

47
0

Изоҳ