• 11 982 сўм
    -32.67
  • 13 880 сўм
    21.03
  • 165 сўм
    -1.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 982 сўм
    -32.67
  • 13 880 сўм
    21.03
  • 165 сўм
    -1.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:36

Германия президенти Ўзбекистонга келмоқда

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 2026 йилнинг 17–18 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

132
0
uznews.uz

Ташриф Штайнмайернинг Осиё бўйлаб йирик сафари доирасида амалга оширилмоқда. Сафар давомида Германия раҳбари Индонезия ва Филиппинда ҳам бўлган. Унга рафиқаси Элке Бюденбендер ҳамроҳлик қилмоқда.

Тошкентга келган Германия президентини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олади. Ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон Мустақиллиги монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтади. Шундан сўнг Кўксарой қароргоҳида Германия ва Ўзбекистон президентларининг расмий учрашуви ҳарбий шарафлар билан ташкил этилади.

Музокараларнинг асосий мавзуси икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи бўлади.

Учрашув якунларига кўра, давлат раҳбарлари иштирокида Германия савдо делегацияси вакиллари Ўзбекистонда амалга ошириладиган бир қатор лойиҳалар бўйича келишувларни имзолайди.

Шунингдек, Франк-Вальтер Штайнмайер ва Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида президент қароргоҳи боғида дарахт экишади. Кечқурун Германия меҳмони шарафига расмий қабул маросими ўтказилади.

Ташрифнинг иккинчи кунида Германия президенти Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюради. Шунингдек, у Германиянинг GP Günter Papenburg қурилиш компаниясининг Ўзбекистондаги бўлинмасида бўлиб, малакали мутахассислар меҳнат миграциясига бағишланган тадбирда иштирок этади.

Тадбир доирасида Штайнмайер ўқувчилар, Германия компаниялари вакиллари ҳамда мураббийлар билан мулоқот қилади. Ташриф дастури якунланганидан сўнг Германия президенти Берлинга жўнаб кетади.

Маълум қилинишича, ташрифдан кўзланган асосий мақсад сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек таълим ва малакали кадрларни жалб қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

132
0

Изоҳ