• 11 980 сўм
    -1.98
  • 13 905 сўм
    25.26
  • 165 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -1.98
  • 13 905 сўм
    25.26
  • 165 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 21:06

Жалолиддин Машарипов учун Жаҳон чемпионати бошланмасидан якунланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машариповнинг ўрнига якуний рўйхатдан Русланбек Жиянов ўрин олди.

161
0
ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "К" гуруҳида Колумбия терма жамоасига қарши ўйин билан Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди. Жамоа Атланта шаҳрида расмий машғулотларини ўтказгач, Мехикога йўл олади.

Миллий терма жамоа футболчиси Жалолиддин Машарипов узоқ вақт ўйин амалиётидан четда қолгани ва машғулотларда тўлиқ иштирок эта олмагани сабабли уни тиклаш бўйича тиббий штаб томонидан махсус дастур асосида ишлар олиб борилди.

Футболчининг ҳолати бўйича ўтказилган тиббий текширувлар натижалари ФИФА тиббий қўмитасига тақдим этилди. Қўмита ўрганишлар якунларига кўра Машариповнинг Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Шундан сўнг миллий терма жамоанинг якуний қайдномасига Русланбек Жиянов киритилди.

161
0

Изоҳ