• 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:35

Германия президенти ва рафиқаси Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва унинг рафиқаси Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.

105
0
prezident.uz

Меҳмонларни Тошкент халқаро аэропорти “Тошкент-Хумо аэропорти”да Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, юқори даражадаги музокаралар тор ва кенгайтирилган таркибда ўтказилади. Учрашувларда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Асосий эътибор савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперацияси, энергетика ва яшил технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилади.

Шунингдек, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Ташриф доирасида қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни ишга тушириш режалаштирилган.

105
0

Изоҳ