• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:34

Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун жазо кучайтирилди

Янгиликлар орасида нарколабораториялар ва гиёҳвандлик уйларини ташкил этганлик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига ҳомийлик қилганлик, вояга етмаганларни тақиқланган моддаларни истеъмол қилишга жалб этганлик учун жиноий жавобгарлик, шунингдек, гиёҳванд моддаларни тарғиб қилганлик учун жазони кучайтириш бор.

87
0
Божхона

Президент "Баъзи қонун ҳужжатларига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки қайта ишлаш учун ноқонуний гиёҳвандлик лабораториясини ташкил этиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш ёхуд тарқатиш учун фоҳишахона ташкил этганлик ёки сақлаганлик учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланишига ҳомийлик қилганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шу билан бирга, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғирлик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Хусусан, бундай моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш учун модда миқдори ва иш ҳолатларига қараб жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

Агар бундай ҳаракатлар такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, озодликдан маҳрум этиш жойларида, таълим ташкилотларида, ётоқхоналарда, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида, шунингдек телекоммуникация тармоқлари ёки интернетдан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, жазо 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни ташкил этиши мумкин.

Жиноят ўта хавфли рецидивист, уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этилган тақдирда 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Агар жиноят кўп миқдорда, икки ёки ундан ортиқ давлат ҳудудида уюшган гуруҳ томонидан ёки интернетдан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, айбдорлар 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар жумласига кирмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда. Бундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин БҲМнинг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

Вояга етмаган шахсни алкоголь, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб этганлик учун жавобгарлик алоҳида белгиланмоқда. Бунинг учун БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима, 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

Агар вояга етмаган шахс айнан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини истеъмол қилишга жалб қилинган бўлса, жазо 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этишни ташкил этади.

Қонун 2026 йил 12 июнда - расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

87
0

Изоҳ