• 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    -39.55
  • 13 859 сўм
    -73.35
  • 167 сўм
    -0.44
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:27

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрикдан ўтиш муддати уч баравар қисқартирилди

Россияга ишлаш ёки вақтинча яшаш мақсадида келган Ўзбекистон фуқаролари 1 сентябрдан бошлаб мамлакатга кирганидан кейин 30 кун ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлади. Талабларни бузганларга жарима ва мамлакатдан чиқариб юбориш жазоси қўлланиши мумкин.

46
0
AP

Россия президенти Владимир Путин чет эл фуқаролари ва меҳнат мигрантлари учун мажбурий тиббий кўрик қоидаларини кучайтирувчи қонунни имзолади.

Ҳозирги тартибга кўра, мигрантлар Россияга кирганидан кейин 90 кун ичида хавфли юқумли касалликлар, ОИВ (ВИЧ) ҳамда гиёҳванд моддалар истеъмоли ҳолатини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиши лозим. Бу талабни бажармаганлар 2 мингдан 4 минг рублгача жаримага тортилиши ва суд қарори билан мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

Янги қонунга мувофиқ, мазкур муддат 30 кунгача қисқартирилмоқда. Тиббий кўрикдан ўтиш вақтинча яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш, шунингдек патентни қайта расмийлаштириш учун мажбурий шарт ҳисобланади. Кўрик ҳар йили ўтилиши керак бўлади.

Жарима ўз вақтида тўланмаган тақдирда, ҳуқуқбузарга дастлабки жарима миқдорининг икки баравари миқдорида қўшимча жарима солинади ва мамлакатдан мажбурий чиқариб юборилади.

Қонунга кўра, жарималар миқдори жисмоний шахслар учун 25 мингдан 100 минг рублгача, мансабдор шахслар учун 100 мингдан 200 минг рублгача, юридик шахслар учун эса 300 мингдан 1 миллион рублгача этиб белгиланган.

Агар тиббий кўрик натижасида хавфли касалликлар, ОИВ ёки гиёҳванд моддалар истеъмоли аниқланса, тиббиёт муассасалари 24 соат ичида бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги ва Роспотребнадзорга хабар беради. Шундан сўнг мигрантни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича тезкор қарор қабул қилиниши мумкин.

Қонун жорий йилнинг 1 сентябридан кучга киради.

46
0

Изоҳ