• 12 054 сўм
    18.81
  • 13 932 сўм
    16.93
  • 167 сўм
    -0.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 054 сўм
    18.81
  • 13 932 сўм
    16.93
  • 167 сўм
    -0.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:33

Ўзбекистонда уй-жой реновацияси ва мулкдорларга компенсация тўлаш тартиби қонун билан белгилаб қўйилди

Янги қонун реновацияни амалга ошириш учун мулкдорларнинг кўпчилиги розилигини олиш, компенсация турлари, уни ҳисоблаш ва етказилган зарарларни қоплаш тартибини белгилади.

42
0
Sputnik

Президент «Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат мулкдорлар ҳуқуқлари устуворлиги тамойилини мустаҳкамлаш, уларнинг кафолатларини кучайтириш ҳамда эскирган уй-жой фондини янгилашга қаратилган.

Қонунга кўра, реновация лойиҳасини амалга оширишнинг мажбурий шартларидан бири — лойиҳага киритилаётган ҳар бир объект мулкдорларининг камида 5 нафардан 4 нафари (4/5 қисми) томонидан нотариал тасдиқланган ёзма розилик беришидир.

Ҳуқуқ эгаси ўз танловига кўра компенсация олиши ёки реновация лойиҳасида ҳаминвестор сифатида иштирок этиши мумкин.

Ҳуқуқ эгаси деб шаҳарсозлик реновацияси ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объекти мулкдори бўлган жисмоний ёки юридик шахс тушунилади.

Компенсация қуйидаги шаклларда берилиши мумкин:

— реновация амалга оширилаётган ҳудудда қурилган янги турар ёки нотурар объектни мулк қилиб бериш;

— бошқа ҳудудда жойлашган турар ёки нотурар объектни мулк қилиб бериш;

— пул компенсацияси;

— томонлар келишувида назарда тутилган бошқа турдаги компенсациялар.

Агар компенсация сифатида турар ёки нотурар объект тақдим этилса, унинг майдони реновация қилинаётган мулк майдонидан кам бўлмаслиги лозим. Бундай объект яшаш учун тайёр ҳолатда топширилиши ва биринчи навбатда қуйи қаватлардан таклиф қилиниши керак.

Қонунга мувофиқ, ҳуқуқ эгасига қуйидагилар учун товон тўланади:

— пул компенсацияси тўланганда турар ва нотурар кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати;

— ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати;

— ер участкасидаги кўп йиллик дарахтлар ва кўчатларнинг бозор қиймати;

— кўчиш ва турар ёки нотурар биноларни вақтинча ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;

— ер участкаси ва ундаги объектлардан фойдаланиш натижасида олиниши мумкин бўлган икки йиллик йўқотилган фойда;

— бошқа харажатлар ва зарарлар.

Компенсация миқдори ҳуқуқ эгаси ва Дирекция ўртасидаги келишув асосида белгиланади. Агар келишувга эришилмаса, компенсация миқдори суд тартибида аниқланади.

Шаҳарсозлик реновацияси дастури доирасида мулки таъсирланган ҳуқуқ эгаларига Дирекция томонидан белгиланган компенсациянинг қўшимча 10 фоизи миқдорида бир марталик пул маблағи ҳам тўланади.

Шунингдек, олиб қўйилиши режалаштирилган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлар мавжуд бўлса, уларнинг бозор қиймати ҳам тўлиқ қопланади.

Агар ер участкасида турар жой бўлиб, ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, аммо уйга мулк ҳуқуқи тан олинган ёки фуқаро ушбу мулкка узоқ вақт давомида виждонан, ошкора ва узлуксиз эгалик қилгани тасдиқланган бўлса, бундай кўчмас мулкнинг бозор қиймати солиқлар ушлаб қолинмаган ҳолда тўлиқ қоплаб берилади.

42
0

Изоҳ