Жанубий Кореяда Транспорт вазирлиги, O‘zbekiston temir yo‘llari ва Hyundai Rotem президенти Ли Ён Бэ иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар «Ўзбекистон темир йўллари» учун ишлаб чиқарилаётган юқори тезликдаги «Жалолиддин Мангуберди» электр поездини етказиб бериш лойиҳасини муҳокама қилди.
Шунингдек, Тошкент – Андижон ва Тошкент – Термиз йўналишларида юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларни йўлга қўйиш режалари кўриб чиқилди. Хусусан, мазкур йўналишлар учун 8 та замонавий юқори тезликдаги электр поездларини етказиб бериш лойиҳаси бўйича техник шартларни якуний келишиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш ва шериклик муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишларини давом эттиришга келишиб олди.
Изоҳ