Оқтош тоғ ёнбағрида жойлашган премиум апартаментлар
Oqtosh Avenue Resort курорт мажмуаси шифобахш ҳаволи жойда жойлашган. Мажмуа исталган вақтда сифатли оилавий дам олишга мўлжалланган бўлиб, ҳудудида 5 та апартамент блоки ва бренд-меҳмонхона қуриш ҳамда 40 дан ортиқ турдаги кўнгилочар жойларни яратиш режалаштирилган.
Oqtosh Avenue Resort фақат қоғоздаги лойиҳа бўлиб қолмасдан, эндиликда янги дам олиш муҳитига айланмоқда. Тез орада А блокининг биринчи харидорлари ўз апартаментларининг калитларига эга бўлишади.
Oqtosh Avenue Resort ҳовлисининг лойиҳаси қайта ишланди ва мукаммаллаштирилди. Бунга қўшимча равишда, унинг ҳудудида дам олиш учун япон услубидаги боғлар, дўстлар ва оила даврасида олов ёқиш жойлари ва оёқлар дам олиши учун сенсорли йўлакларни ҳам ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, ўйин майдончалари ва мини-стадионларни, жумладан, падель-корт майдончасини ўз ичига олган 2 гектардан иборат эко-боғ яратиш ҳам режага киритилган.
Қиш ва куз: дам олиш ва сокинлик
Совуқ мавсумлар ўйин майдончаси, барбекю майдони, ёпиқ бассейн, сауна, ҳаммом, фитнес зали ва бошқа соғломлаштириш масканларига ташриф буюриш учун айни муддао.
Бу ерда, шунингдек, 3000 кв. м дан иборат ҳудуд ёпиқ клуб майдонлари учун ажратилган:
• Men’s Club — стол тенниси, бильярд, PC ва шунга ўхшаш стол ўйинларига бой дам олиш маскани.
• Kids Club — интерактив болалар майдончалари ва тажрибали энагалар назорати.
• Woman’s Club — соғлиқни тиклаш ва ўзига ғамхўрлик қилиш учун маданий ҳордиқ чиқариш хонаси, йога зали, спа ва соғломлаштириш хоналари.
Ёз ва баҳор: фаол дам олиш
Ёзда мажмуа ўзига хос тарзда намоён бўлади: йога майдончалари, сайргоҳ йўлаклар ва соя-салқин суҳбатгоҳлар сокинлик ва табиат билан уйғунлик муҳитини яратади. Фаол дам олиш учун бу ерда воркаут зоналари, очиқ бассейнлар, спорт майдончалари ва зиплайн ташкил этилади. Турли ёшдаги болалар учун ёшга мос ўйин майдончалари яратилади. Яқин инсонлар билан учрашувлар учун пикник зоналари барпо этилади.
Hamma Barobar — қулай харид шартлари
Учинчи босқич намунавий апартаментлар учун Hamma Barobar таклифи асосида 2 та қулай бўлиб тўлаш шартлари мавжуд:
• 50/50: нархнинг 50% шартнома имзоланганидан сўнг, қолган 50% эса кадастр олинганидан кейин тўланади.
• Бўлиб тўлаш: бошланғич тўлов —180 миллион сўм, 23 ой давомида тенг миқдордаги ойлик тўловлар ва 24-ойда якуний тўлов.
Ушбу таклиф туризм соҳасида ишончли сармоя киритиш имкониятларини кўриб чиқаётган инвесторлар ва шаҳар ташқарисида кўчмас мулк сотиб олишда қулай тўлов усулларини излаётган харидорлар учун айни муддао.
Апартаментлар тайёр таъмирланган ҳолда, даҳлиз ва ошхонада ўрнатилган мебеллари билан топширилади. Кўчмас мулк эгаларига қўшимча харажатларсиз фақат керакли мебель ва маиший техникани жойлаштириш ишлари қолади холос. Апартаментларда 3,2 метр баландликдаги шифтлар ва панорамали деразалар ўрнатилади.
Мавжуд апартамент режалари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қўнғироқ қилинг, сотув офисига ташриф буюринг ёки ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилинг:
Сотув офиси: Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор 7-тор кўчаси
Мажмуа жойлашган жой: Бўстонлиқ тумани
Телефон: +998 95 957 00 20
Сайт: oqtoshavenue.uz
Instagram: @oqtoshavenue
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ