• 12 054 сўм
    18.81
  • 13 932 сўм
    16.93
  • 167 сўм
    -0.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 054 сўм
    18.81
  • 13 932 сўм
    16.93
  • 167 сўм
    -0.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 11:58

Тошкент вилоятида 58 кг кумуш ва 2,2 кг олтинни сотаётган шахс қўлга олинди

Қимматбаҳо металларни ноқонуний сотишга уринган шахс ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

127
0
t.me/xavfsizlik_uz

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда қимматбаҳо металларнинг ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилди. 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган шахс 13 та қуйма бўлакдан иборат бўлган, умумий оғирлиги 10 кг 35 грамм кумушни махсус харидорга 20,8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.

Мутахассислар хулосасига кўра, мазкур кумушнинг умумий қиймати 235 млн 229 минг сўмни ташкил этган.

Терговга қадар текширув жараёнида ушланган шахс заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖ ходими экани аниқланган. Шунингдек, корхонада олтин ва кумуш маҳсулотларига қайта ишлов берилгани, аммо аффинаж фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсат мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

Тезкор тадбир давомида ушбу манзилда умумий қиймати 3 млрд 483 млн сўмлик 58 кг кумуш ҳамда 2,2 кг олтин сақланаётгани ҳам фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

127
0

Изоҳ