Нурафшон шаҳар ҳокими Илҳом Қиличхонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У 2023 йил апрель ойидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди. Қайд этилишича, Илҳом Қиличхонов ўз фаолиятини янги лавозимда давом эттиради.
Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Илҳом Қиличхоновнинг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшган ҳиссасини эътироф этиб, унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида президент туман ҳокимларини тадбиркорлар билан ишлашда сусткашлик қилгани, жумладан, Илҳом Қиличхоновни танқид қилган эди. Масалан, амалдор бюрократия туфайли икки йилдан бери қурилишни бошлай олмаётган тадбиркорга ёрдам бериш ўрнига, қандай қилиб
Изоҳ